ЎЗБЕКИСТОНДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ХАЛҚАРО ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СТАНДАРТЛАРИГА МОСЛАШТИРИШ
Ключевые слова:
конституциявий назорат, инсон ҳуқуқлари, халқаро стандартлар, конституциявий судАннотация
Мақолада Ўзбекистонда конституциявий назорат тизимининг халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мослашуви назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида Конституциявий суднинг институционал мустақиллиги, инсон ҳуқуқларига дахлдор масалалар бўйича мурожаат қилиш имкониятлари, суд қарорларининг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги таъсири ва халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш амалиёти таҳлил қилинди. Мақола ўз илмий янгилиги билан конституциявий назоратнинг мазмунан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган концептуал моделини таклиф қилади, шунингдек, уни такомиллаштиришга оид илмий-ҳуқуқий таклифларни илгари сурди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда конституциявий назорат тизимини халқаро стандартлар асосида самарали амалга ошириш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади