МАЖБУРИЯТНИ ЛОЗИМ ДАРАЖАДА БАЖАРИШНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Mualliflar

  • Одил Паянов ##default.groups.name.author##

##semicolon##

мажбурият##common.commaListSeparator## мажбуриятни бажариш##common.commaListSeparator## лозим даражада бажариш##common.commaListSeparator## шартнома##common.commaListSeparator## бир томонлама бош тортиш##common.commaListSeparator## бир томонлама рад этиш##common.commaListSeparator## шартномани бекор қилиш

Annotatsiya

Мазкур мақолада мажбуриятни лозим даражада бажаришнинг фуқаролик-ҳуқуқий табиати ва уни амалга ошириш билан боғлиқ айрим назарий ҳамда амалий масалалар таҳлил қилинган. Хусусан, мажбуриятни бажариш механизмида тарафларнинг манфаатдорлиги, ҳуқуқий мажбурийлик ва давлат томонидан таъминланадиган ҳуқуқий ҳимоя воситаларининг ўрни ёритилган. Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишнинг ҳуқуқий оқибатлари, аввал амалга оширилган ижрони қайтариш ва зарарни қоплаш масалаларининг ўзаро нисбати тадқиқ этилган. Шунингдек, умумий ва махсус ҳуқуқий нормаларнинг бир томонлама рад этиш оқибатларини белгилашдаги аҳамияти очиб берилган. Мақолада мажбурият ижросини учинчи шахс зиммасига юклашнинг ҳуқуқий табиати, уни қарзни бошқа шахсга ўтказиш ва мажбуриятда шахслар алмашинувидан фарқловчи жиҳатлар, учинчи шахснинг ижроси натижасида қарздорнинг жавобгарлиги ҳамда айрим ҳолларда кредитор ҳуқуқларининг учинчи шахсга ўтиши масалалари ҳам таҳлил қилинган. Тадқиқот натижасида бир томонлама бош тортиш ва учинчи шахс томонидан мажбуриятни бажариш институтларини қўллашда тарафлар манфаатлари мувозанатини таъминлашга қаратилган илмий-амалий хулосалар шакллантирилган

##submission.downloads##

##submissions.published##

2026-09-08